Фарғонада 18 ёшли йигит йўл чеккасида турган кишига бир неча бор пичоқ санчди
21 май куни Марғилон шаҳрида яшовчи 2006 йилда туғилган С.Т. фуқаро 2000 йилда туғилган A.A.нинг орқасига ва юз қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказди, дея хабар беради Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати. .
Қайд этилишича, жабрланувчи воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган. Тезкор тиббий ёрдам натижасида шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан унинг 25-моддаси орқали (Қасддан одам ўлдиришга уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумондор қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар