Фарғонада 5 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди

Фото: ижтимоий тармоқлар

Соат 18:38 да Фарғона вилоятидаги 110 кВ “Л-Чилмаҳрам” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати ёзмоқда.

“Бунинг натижасида Бешариқ ва Фурқат туманлари истеъмолчилари қисман (5 мингта) электр таъминотидан узилган. Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Унга қадар ўчиқ турган истеъмолчиларни бошқа манбалар орқали электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўриляпти”, – дейилади хабарда.

Қисқа вақт ичида ушбу ҳудуд истеъмолчиларининг электр таъминоти қайта тикланади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.