Фарғонада узоқ йиллик чинорларга нима бўляпти
Фарғоналик журналист, тармоқ фаоли Тимур Юлдашев Facebook’даги саҳифасида вилоятнинг Марғилон шаҳри, Ҳиёбон кўчасида жойлашган «ТРЗ» бозори ҳудудидаги узоқ йиллик чинор дарахтларининг шохлари кесилган, буталган ва қуриб бораётган ҳолати акс этган фотосуратларни жойлаб қуйидагича пост қолдирган.
«Экология. Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Ҳиёбон кўчасида жойлашган «ТРЗ» озиқ-овкат бозорига кириш ҳудудидаги (10.03.2024 й.) чинорларнинг бугунги аҳволи. Нимага бунақа ишлар содир бўляпти, а?», – дейилади хабарда.
Пост остидаги изоҳларга эътибор қаратилса Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг матбуот хизмати «назоратга олинди» дея изоҳ қолдирган, бироқ, бу бўйича ҳеч қандай расмий муносабат берилмаган.
Нашримиз бунга эътибор қаратган ҳолда, жараён юзасидан тегишли ташкилотларнинг расмий муносабатини кутиб қолади.
Шарҳлар