Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспексия” томонидан 1 – 8 февраль кунлари ДХХ, Бош прокуратура, ИИБ ҳамда электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳамкорлигида Фарғона вилоятида назорат тадбирлари ўтказилди. Унда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиланиш бўйича 23 та ҳолат аниқланган.
Хабарга кўра, бу орқали “тизимга 7 млрд 315 млн сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлган”.
Шунингдек, Фарғона шаҳри ва Фурқат туманида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқаро томонидан ўз яшаш хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларни электр тармоқларига ноқонуний улаб олганликлари натижасида давлат манфаатларига жами 7 млрд 14 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Шарҳлар