Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахсга жиноят иши очилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда “А.Т.” МЧЖ масъуллари томонидан корхонанинг Фарғона шаҳрида жойлашган нотурар объектидаги электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказилган ва оқибатда 568,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати ёзмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар