Фарғонада 1805 туп кўкнори плантацияси ташкил этилган

мак
Фото: Известия

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида кўп миқдорда кўкнори етиштирилган иссиқхона аниқланди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

18-март куни мутахассислар томонидан “Чинортаги” маҳалласида рейд ўтказилган. Маълум бўлишича, 63 ёшли фуқаро ўз уйида, иссиқхона ичида ўсимликнинг 1805 туп тупини парваришлаб келган.

Шунингдек, мазкур уйнинг оғилхонасида, қуритилган ҳолдаги 6 кг қуритилган кўкнори поялари сақлаб келинаётгани аниқланган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.