Фарғонада маҳкумлар мурожаатлари ўрганилди

16 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили ва Ижтимоий кўникма маркази билан биргаликда вилоятдаги 10-сонли тергов ҳибсхонасида хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкумлар билан учрашув ўтказилди, деб ёзмоқда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.

Учрашувда маҳкумларни жазо муддатини ўтаб, озодликка чиққанларидан сўнг, уларни ижтимоий хаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишга жойлаштириш, жамиятда ўз ўрниларини топиб кетишларига кўмаклашиш борасида олиб бориладиган ишлар билан таништирилди.

Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассасасидан озодликка чиққан, касб-ҳунар ўрганиш иштиёқида бўлган шахслар учун Мономарказларда яратилган имкониятлар ва жойларда қайта ўқитишга ихтисослаштирилган марказлар фаолияти тушунтирилди.

Учрашув сўнггида Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили якка тартибда мурожаат қилиш истагида бўлган маҳкум ва маҳбуслар мурожаатларини қабул қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.