Фарғонада ўқитувчи ўқувчининг қариндошлари томонидан калтакланди
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги 25-мактабда ўқитувчи ўқувчининг қариндошлари томонидан калтакланди, деб хабар бермоқда «Дарё«.
«Ҳақиқатан ҳам, 25-мактабда шунақа ҳолат содир бўлган. Ўқитувчининг қоши ёрилган. Воқеа ҳақида ИИБ ходимларига ҳам хабар берилган. Айни пайтда ўқитувчи шифохонада», — дейлади хабарда.
Масъулга кўра, калтакланган ўқитувчи мактабда жисмоний тарбия фанидан дарс бериб келади. Ўқитувчи мактабнинг 9-синф ўқувчиси билан қарама-қаршиликка борган. Шундан сўнг ўқувчининг қариндошлари мактабга келиб, ўқитувчи билан кўришмоқчилигини билдирган ва юқоридаги ҳолат рўй берган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шарипов воқеа ҳақида суриштириб, батафсил маълумот беришини маълум қилган.
Шарҳлар