Фарғонада трактор бошқариб кетаётган мактаб ўқувчисини поезд уриб юборди
Фарғона вилоятида поезд темир йўлдан тракторда ўтмоқчи бўлган мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса Бувайда туманида содир бўлган. 9 синф ўқувчиси тракторни бошқариб, темир йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган, бироқ катта тезликда ҳаракатланаётган юк поезди уни уриб кетган.
Натижада бола оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Ички ишлар вазирлиги ходимлари мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан йиғилиш ўтказиб, болаларга эътиборни кучайтиришга чақириб, улар билан тушунтириш суҳбати ўтказган.
«Поезд машина эмас, чунки у хоҳлаган вақтда тормозлай олмайди. Унинг тўхташи учун поезд камида яна бир километр йўл босиб ўтиши керак. Бирор кишини автомашина ҳайдовчиси уриб юборса, уни катта тезликда ҳайдаб, вақтида тормозламаганликда айблашади. Лекин бунда ҳайдовчини айблаб бўлмайди”, — дея хулоса қилган ходимлардан бири.
Шарҳлар