Фарғона вилоятида уч киши сунъий сув хавзасига чўкиб кетди

Фото: ANTIKORRUPSIYA/расмий

5 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги фермер хужалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув хавзасига чўмилиш учун тушган уч нафар шахс эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб, вафот этишган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарга кўра, «вафот этган 3 нафар эркакнинг, 2 нафари вояга етамаганлар», – дейилади.

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида чўмилиш рухсат этилмаган, таъқиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қоламиз.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.