Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятига ташриф буюради

Фото: ziyoratga.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф давомида ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.