Фармацевтика соҳасида 37 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган

Жорий йилнинг 1-чоракда Фармацевтика корхоналари томонидан 1 трлн, 157 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, деб хабар бермоқда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Тўлаганова.

“37 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган ҳамда инвестиция дастурига киритилган 17 та лойиҳа доирасида 25,0 млн доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилган. Умумий қиймати 6,5 млн долларлик 2 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 250 нафар янги иш ўрни яратилган”, – дейилади ҳисобатда.

Ўзбекистонда янги инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш мақсадида 1 чорак давомида Хитой, Россия, Тожикистон, Эрон ва Туркияга хизмат сафарлари ташкил этилиб, жами 59 та компания билан музокаралар ўтказилган. Натижада Хитой билан тиббий буюм ва жиҳозлар ҳамда тиббий ускуналарини ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар иштирокида 41 млн. долларлик лойиҳалар Ўзбекистонда амалга оширилишига келишилган.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.