Тошкентдаги машҳур фаст-фуд шохобчасида овқатдан заҳарланиш юз бергани рад этилди
Telegram ижтимоий тармоғидаги каналларда Тошкентдаги машҳур фаст-фудларнинг бирида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кузатилмоқда, мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси маълум қилишича, айни сўнгги кунларда овқатланиш корхонасида таом истеъмол қилиб, ундан заҳарланганлик бўйича Бошқарма ва унинг туман бўлимларига шошилинч хабарнома ҳамда мурожаатлар келиб тушмаган. Шу сабабли ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар