Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди
9 сентябрь куни Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчихонаси матбуот хизмати.
Фахрий консулхона Трабзон вилоят ҳокимлиги (вакиллик) биноси қаршисида жойлашган. Шу пайтгача бундай ваколатхона мамлакатнинг Бурса, Адана, Анталия вилоятларида бўлган.
«Янги фахрий консулхонамиз тегишли ҳудуддаги фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш баробарида, Трабзон ва мамлакатимиз вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, фахрий консуллик — бу давлатлар ўртасидаги савдо, маданий ва дипломатик алоқаларни ривожлантириш мақсадида очиладиган ваколатхона.
Шарҳлар