Президент Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефонда гаплашди
7 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко телефон орқали мулоқот қилишди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилаган.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, олий даражадаги келишувларни амалга оширишга икки мамлакат парламентлари фаол ҳисса қўшаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилган.
Мулоқот якунида парламентлараро ҳамкорликни, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида янада ривожлантириш муҳим экани таъкидланган.
Шарҳлар