Фейк: «Супершоу» ғолиби бўлдингиз
Навоий вилоятида яшовчи Г.О. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3.000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи О.Х. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, О.Х. телеграм мессенжери орқали жабрланувчи G.O.ga «Супершоу»да ғолиби эканлиги ва «супер ютуқ» автомашина ютиб олганлигини маълум қилиб, нотариус хизмати ва бошқа харажатлар учун деб жами 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан K.M.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Агар сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!
Шарҳлар