Олтиариқда фермерлар ноқонуний тарзда қум-шағал қазиб олган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ф.З” фермер хўжалиги масъул шахслари “Олтиариқ” қум-шағал аралашмаси конидан хўжаликка бириктирилган қисмидан ташқари ҳудуддан ўзбошимчалик билан 26 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 12,5 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Хабарга кўра, «фермер хўжалигининг музлаткич омборида 79 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлган».
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар