Фирибгар аёл «Онлайн қиморда» ютиб беришини ваъда қилиб, фуқарони «чув» туширди
Наманган вилояти, Чуст туманида яшовчи 24 ёшли Ш.Б. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 3.000.000 сўм пуллари ўзлаштирилганлигини маълум қилган ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қарши туманида яшовчи 24 ёшли Х.Г. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.Г., жабрланувчи Ш.Б. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, «онлайн қиморни» яхши тушунишини, пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 3.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар