Фирибгар фуқарога «Damas» ютиб олганлигини айтиб, 5 ярим миллиондан зиёт пулини ўзлаштирди
Наманган вилоятида яшовчи аёл Р.Н. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 5.640.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи О.Х. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, О.Х., жабрланувчи аёл Р.Н.uf телеграм мессенжеридаги канал орқали ёзиб, у «Damas» автомашинасини ютиб олганлигини маълум қилиб, харажатлар учун аёлдан жами 5.640.000 сўм миқдоридаги пул сўраган ва ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олишга эришган. Сўнг ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Х.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар