Фирибгар фуқароларнинг номига 25 миллиондан ортиқ онлайн кредит расмийлаштирди

Foto: risini.lv

Самарқанд вилоятида яшовчи 39 ёшли Т.К. ва Р.З. ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра К.Т номига 13,500,000 сўм ва З.Р номига 12.300.000 сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилоятида яшовчи Н.С. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи Н.С. жабрланувчи Т.К. ва R.Z.ga «СМС» хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали уларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва жабрланувчиларнинг номидан 13.500.000 сўм ва 12.300.000 сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.С. га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.