Фирибгар фуқаронинг картасидан салкам 13 млн. пулини ечиб олди

Foto: Cyber security

Наманган вилоятида яшовчи 28 ёшли аёл Р.Н. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 12.750.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилоятида яшовчи Т.Ж. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, гумонланувчи Т.Ж. интернет фойдаланувчиларига телерам мессенжери орқали ёлғон эълонлар остида сохта дастур, ҳавола жўнатиб келган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи Р.Н.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги 12.750.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Ж.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.