Фирибгар сохта ҳавола орқали фуқаронинг 10.336.000 сўм пулларини ўзлаштирди
Тошкент шаҳрида яшовчи 21 ёшли аёл Т.Б. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 10.336.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 19 ёшли А.Б. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган А.Б. Интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан A.B.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Шарҳлар