Фирибгар телеграм орқали фуқарониинг 6.100.000 сўм пулини ўғирлади
Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли Ў.Й. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 6.100.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 32 ёшли К.Ё. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи К.Ё., интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжерида “LED-экран” орқали реклама қилиб беришликни айтиб, уларни қизиқтириб, тўловларни олдиндан амалга оширишлари кераклигини айтган ҳолда пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Ё.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ”г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ”г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар