Фирибгар томонидан жўнатилган «Сохта ҳаволага» алданиб қолманг

Фото: Киберхавфсизлик

Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли А.О. ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг номига 15 млн. сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 40 ёшли М.А. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи М.А., жабрланувчи A.O.ga «СМС» хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг номидан 15 млн. онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан M.A.ga нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.