Фирибгар трейдер қўлга тушди
Тошкент шаҳрида яшовчи 23 ёшли Х.О. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 1.250.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Б.Ҳ. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи Б.Ҳ., жабрланувчи Х.О. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 1.250.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришган ва берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан B.H.ga нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар