Фирибгар ўзганинг банк мобил иловасига уланиб унинг банк пулларини ечиб олди
Қашқадарё вилоятида яшовчи (аёл) Х.М. ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг 1 mln.ga яқин пул маблағлари ечиб олинганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилоятида яшовчи М.М. содир этганлиги аниқланди.
Гумонланувчи М.М. жабрланувчи аёл X.M.ga «СМС» хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг 1 mln.ga яқин пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан M.M.ga нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар