Фирибгарлар АҚШга ишга юбориш ўрнига фуқаронинг уйини ўзлаштириб олишди
Пайариқ туманида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар С.Ш. (муқаддам судланган) ва Д.Э. ўзаро тил бириктириб, фуқаро X.A.нинг ишончига кириб, АҚШга ишга юборишларини ваъда қилишган. Уларlar бунинг учун 18 000 АҚШ доллари миқдорида харажат қилганликларини айтиб, эвазига X.A.нинг “Тохиршайх” маҳалласида жойлшаган уй-жойини фирибгарлик йўли билан расмийлаштириб олишга эришганликлари аниқланган.
Шунингдек, Ғаллаорол туманида муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.И. фуқаро O.P.нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига ишга юбориши эвазига 12 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Яшнобод туманинг Бирлашган кўчасида эса фуқаролар М.О. ва Д.А. фуқаро T.Б.нинг ишончига кириб, унга Япония давлатига ишга юбориши учун виза олиб беришини айтиб, эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар