Фирибгарлар Нукус давлат педогогика институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.Х. ва Ч.Р. фуқаро X.B.ni танишлари ёрдамида Нукус давлат педогогика институтининг мактабгача таълим йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 750 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар