Фирибгарлар Зафар Ҳошимов номидан фойдаланиб ёлғон хабарлар тарқатмоқда

Foto: gazeta.uz

Фирибгарлар томонидан тадбиркор, Ўзбекистон Республикасидаги “korzinka.uz” йирик супермаркетлар тармоғини ўз ичига олган “Anglesey Food” МЧЖ ХК компанияси асосчиси Зафар Ҳошимов номидан фойдаланган ҳолда унинг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб ёлъгон – “fake” хабарлар тарқатилмоқда.

Ушбу хабар “instagram” ва “facebook” ижтимоий тармоқлари ҳамда телеграм мессенжеридаги турли хил канал ва гуруҳларда айланмоқда, ва унда гўёки Зафар Хашимов ўз даромадларига асосан видеодаги платформага инвестиция киритиш йўли орқали эришганлиги айтилган.

Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди, деб хабар бермоқда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.