Ўқишга ва ишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар қўлга олинди

Фото: departament.uz

Кармана туман прокуратураси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Навоий Инновациялар университетининг 3-босқичига имтиҳон синовларисиз ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

«Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Сариосиё туманида яшовчи С.С. фуқаро А.Ю.нинг ишончига кириб, уни 500 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида «Шарғун» кўмир кони АЖга ишга киритиб қўйишини айтиб, 6,3 млн сўмни олган пайтда далиллар билан қўлга олинган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.