«Ҳавола» орқали фуқаронинг пулини эчиб олган фирибгар қўлга тушди
Хоразм вилоятида яшовчи М.М. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сирдарё вилоятида яшовчи Н.Ш. содир этганлиги аниқланган.
Хабарга кўра, «гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.Ш. Интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, бу эълонга ишонган фойдаланувчиларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритган ва банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаган».
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар