Фирибгарга ишонган фуқаро 4,5 миллион сўм пулидан айрилди
Тошкент вилояти яшовчи Х.Т. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 4,5 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Б.Х. содир этганлиги аниқланган.
Б.Х. жабрланувчи Х.Т. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, унга ҳайдовчилик гувохномасини имтихонларсиз олиб беришда ёрдам беришни айтиб уни алдаган ва олдиндан 4,5 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган, ҳамда унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмиидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар