Пулларини оз фурсатда кўпайтирмоқчи бўлган фуқаро 1 миллион сўмга «ухлади»
Тошкент шаҳрида яшовчи 22 ёшли А.Ф. ўзининг банк картасидаги 1 мнл. сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилоятида яшовчи 24 ёшли Э.С. содир этганлиги аниқланган.
П.Д., Ж.Р.га ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 1 мнл. сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар