Фирибгарлик ва товламачиликда айбланаётган икки фуқаро тергов қилинмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”), 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида аниқланишича, 1993 йилда туғилган Абдумаликов Тохиржон Абдугаппор ўғли ўзининг акаси 1982 йилда туғилган Абдумаджидов Абдусаттар Абдугаппарович билан бир қатор жиноятлар содир этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар беряпти.
Унга кўра, «ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича бирор маълумотга эга бўлсангиз, қидирувдаги шахснинг қаердалиги ҳақида хабарингиз бўлса Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз», – дейилган.
Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Шарҳлар