Ўзбекистоннинг “Фотон” компанияси Россия ракеталари учун микросхемалар ишлаб чиқарувчиси сифатида кўрсатилди
Украинага қарши уруш муносабати билан Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар бўйича махсус сайт ишга туширилди. У ерда уруш ҳомийлари ва урушга аралашганлар кўрсатиб ўтилган. Бу ҳақда Украина президенти офиси хабар берди.
Ўзбекистоннинг ОКБ Фотон компанияси Россиянинг “Калибр” ракета мажмуаси учун 3М-14 қанотли ракеталарида қўлланиладиган 286EП3 ва 286EП4 микросхемалари ишлаб чиқарувчиси сифатида қайд этилган.
Сайтда мамлакатлар ҳукуматлари нима қилиши кераклиги борасида тавсиялар келтирилган:
- Кучайтирилган экспорт назорати ўрнатиладиган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлаш;
- Уларнинг Россия, Беларусь, Эрон, КХДРга реэкспорт қилинишини тақиқлаш;
- Уларнинг рискли юрисдикцияларга етказилиши даврида кучайтирилган текширув жараёнларини белгилаш;
- Қонунбузарлик ва совуққонлик учун жавобгарликни кучайтириш, банкларни текширувга жалб қилиш;
- Бошқа мамлакатлар билан ахборот алмашиш ва саъй-ҳаракатларни синхронлаштириш.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабрида Украина “Фотон” компаниясига қарши санкциялар киритган эди.
Улашиш:
Шарҳлар