Фотосуратлар уйида “Мустақил Ватан: шонли тарих-Янги Ўзбекистон” номли фотокўргазма ташкил этилди
28 август куни Тошкент Фотосуратлар уйида “Мустақил Ватан: шонли тарих-Янги Ўзбекистон” номли фотокўргазмаси ташкил этилди.
Ушбу кўргазма Президентнинг 2024 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида асосида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилди.
“Ўзархив” агентлиги мазкур шиор остида давлат архивларида сақланаётган давлат мустақиллигига оид архив ва фото ҳужжатларнинг кўргазмасини Ўзбекистон Ахборот агентлиги, Бадиий академия ҳамда Тошкент фотосуратлар уйи ҳамкорлигида ташкил этди.
Кўргазма тантанали очлишини “Ўзархив” агентлиги раҳбари У.М.Юсупов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В.Нуриддинов ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги раҳбари A.Koъчимов сўзга чиқишди.
Фотокўргазма экспозициясининг марказида Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган халқимизнинг истиқлолга бўлган сўнмас умидлари, Туркистон озодлик ҳаракатлари, жадидлик ҳаракати, Бухоро ва Хива хонликлари, Қўқон мухторияти, мустамлака Ўзбекистон ва илк мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий иқтисодий ривожланиши, шу билан бир қаторда 1991-йил 1-сентябрь мустақилликни эълон қилиниши, Янги Ўзбекистон тараққиёти акс эттирилган фотосуратлар намойиш этилмоқда.
Президентнинг 2024 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланганидек, бугунги кунда барча ҳудудларда мавзуга бағишланган туркум тадбирлар доирасида фото ва архив ҳужжатлари намойиши кенг оммага етказилмоқда.
Тадбирда турли вазирлик ва идоралар ходимлари, фуқаролар, кенг жамоатчилик иштирок этди. Кекса авлод вакиллари мустақилликнинг илк кунларини ёдга олиб, ёшларга уни қадрлаш ва эъзозлаш бўйича фикрларини билдирди.
Шарҳлар