Франция президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Фото: Коммерсант

Франция президенти Эммануэль Макрон 1 ва 2 ноябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф дастуридан иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт инфратузилмаси, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш ўрин олган, деб ёзади “Газета” нашри Елисей саройининг расмий коммюникесига таянган ҳолда.

Франция икки давлатнинг ислоҳотлар борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, ҳамкорликни диверсификация қилишга ёрдам беради, уларнинг мустақиллиги ва суверенитетини, шунингдек, Европа билан алоқаларни мустаҳкамлаш истагини қўллаб-қувватлайди, дея таъкидлади Макрон маъмурияти.

Ташрифлар давомида Франция компаниялари иштирокидаги иқтисодий форумлар ўтказилиши режалаштирилган. Франция, шунингдек, жиддий глобал муаммолар, жумладан, экологик муаммолар, айниқса, сув ресурсларини бошқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан минтақа давлатлари билан ҳамкорлик қилади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан Франция Ўзбекистон ва Қозоғистон билан ҳамкорликда террорчилик таҳдиди ва наркотик моддалар савдосига қарши иш олиб бормоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.