Франция Украинага учта Мираге 2000-5 қирувчисини юборади
Франциянинг Ла Трибуне нашри ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Париж 2025-йилнинг биринчи чорагида Украинага учта Мираге 2000-5 қирувчи самолётини жўнатади. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.
Франция Украина Қуролли кучларини Мираге 2000-5 қирувчи самолётлари билан таъминлашга қарор қилгани шу йилнинг ёзида маълум бўлди.
Кейинчалик Франция расмийлари самолётлар 2025-йилнинг биринчи ярмида топширилишини айтди, бироқ уларнинг сони аввалроқ эълон қилинмаган эди.
Ла Трибуне нашрига кўра, гап Сcалп қанотли ракеталари ва ААСМ аниқ бошқариладиган ўқ-дориларини олиб юрадиган учта қирувчи ҳақида кетмоқда. Мираге 2000-5Ф – бу 1980-йиллардаги қирувчи самолётларнинг чуқур модернизацияси.
Ушбу қирувчи самолёт яхшиланган радар, янги авионика ва рақамли дисплейли кокпит олди. У қурол учун тўққизта қаттиқ нуқтага эга ва 6,3 тонна фойдали юкни кўтаришга қодир.
Шарҳлар