Франциянинг Semmaris компанияси Ўзбекистонда агрологистика мажмуаларини қуради

Президент Узбекистана и глава компании Semmaris
Фото: president.uz

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Semmaris” компанияси раиси Стефан Лаяни билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар беради.

Давлат раҳбари компаниянинг Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида агрологистика мажмуаларини қуриш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.

Мазкур компания йиллик айланмаси 9 миллиард евро бўлган дунёдаги энг йирик озиқ-овқат логистика марказига ҳамда бутун дунё бўйлаб самарали улгуржи озиқ-овқат бозорларини қуриш ва бошқариш бўйича илғор тажрибага эга.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.