Франция разведкаси марказий осиёликлар устидан кузатувни кучайтиради

олимп
Фото: www.sport-express.ru

Франция разведкаси Подмосковьедаги терактдан кейин ўз мамлакатига ҳам оммавий терроризм қайтишидан хавфсирамоқда. Шу сабабли, Францияда марказий осиёликлар устидан кузатув кучайтирилмоқда, деб ёзади “РБК”.

“Ўтган бир ҳафта ичида биз одатда кузатиб борадиган Марказий Осиё фуқаролари орасида кўп шов-шув бўлди”, — деди разведкадаги манбалардан бири. Шу сабабли Франция разведкаси ўз эътиборини Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларига қаратишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Франция ҳукумати Россиядаги “Крокус Сити Холл” концерт залида юз берган теракт муносабати билан энг юқори даражадаги террорчилик хавфини эълон қилди.

Бундан ташқари, Париждаги Олимпиада очилиш маросими бекор қилиниши мумкин.

Париждаги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади. Хавфсизликни таъминлашга 20 минг нафаргача ҳарбий жалб этилиши режалаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.