Нодир Ганиев Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси этиб тайинланди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нодир Ганиев Франция пойтахтига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Янги элчи шу кунга қадар дастлаб Ўзбекистоннинг Швециядаги Муваққат ишлар вакили, 2023 йил октябрь ойидан эътиборан эса биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.
Агентлик эслатишича, Стокгольмдаги дипломатик ваколатхона 2022 йилда очилган ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлган эди.
Нодир Ганиев 52 ёшда. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини битирган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келмоқда. У марказий аппаратда ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.
Швецияга тайинланишидан олдин ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган.
Нодир Ганиев Парижда 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасига раҳбарлик қилган ва Ҳиндистондаги элчи этиб тайинланган Сардор Рустамбоев ўрнига тайинланди.
Шарҳлар