Фирибгарга ишонган фуқаронинг 4 миллион сўм пули ўзлаштирилди
Тошкент шаҳрида яшовчи 32 ёшли Х.У. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4 млн. сўмга яқин пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасига кўра, мазкур жиноятни Хоразм вилоятида яшовчи Х.Л. содир этганлиги аниқланган.
Х.Л., жабрланувчи Х.У. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, унга ўзини тадбиркорлик билан шуғулланишини ва чет элдан унга арзон нархда товар олиб келишини ваъда қилган ва алдов йўли билан 4 млн. сўмга яқин пул маблағларини ўтказиб олган. Фирибгар берган ваъдасини бажармасдан уни қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар