Freedom For Eurasia: Гулнора Каримова қандай қилиб қиймати 200 млн фунт бўлган кўчмас мулк империясини яратди
Freedom For Eurasia тадқиқотига кўра, Гулнора Каримова порахўрлик ва коррупция йўли билан қўлга киритилган маблағларга Британия компанияларидан уй ва самолёт сотиб олишда фойдаланган. У Лондондан Гонконггача бўлган кўчмас мулк учун 240 миллион доллар сарфлаган, дейилади ҳисоботда, деб ёзади bbc.
Ҳисоботда айтилишича, Лондон ва Британия Виржиния оролларидаги бухгалтерия фирмалари битимларда иштирок этаётган Британия компанияларининг манфаатларини ҳимоя қилган.
Бу ҳикоя Буюк Британиянинг ноқонуний бойликка қарши курашишга қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳақида янги шубҳаларни келтириб чиқаради. Британия расмийлари анчадан бери хорижлик жиноятчилар Британия мулкидан пулларни “ювиш” учун фойдаланмасликлари учун етарли чоралар кўрмаганликда айбланиб келади.
Ҳисоботда айтилишича, Каримованинг Буюк Британиядаги мулкни осонлик билан қўлга киритгани “ташвиш уйғотади”.
У билан боғланган компанияларда ишлайдиган шахслар у билан боғлиқлиги ёки маблағлар манбаси шубҳали бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай тахминлар йўқ. Буюк Британияда ушбу хизматларни тақдим этувчи ҳеч ким тергов қилинмаган ёки жаримага тортилмаган.
Бир муддат Гулнора Каримова отаси Ислом Каримовнинг вориси ҳисобланган. Аммо кейин 2014 йилда у жамоатчилик кўзидан ғойиб бўлди. Кейинчалик маълум бўлишича, у отаси ҳали ҳокимият тепасида бўлган пайтда коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган ва 2017 йилнинг декабрида судланган. 2019 йилда у уй қамоғи шартларини бузгани учун қамоққа ташланган.
Прокурорлар уни 12 мамлакат, жумладан, Буюк Британия, Россия ва Бирлашган Араб Амирликларидаги 1 миллиард доллардан (760 миллион фунт стерлинг) ортиқ маблағни назорат қилган жиноий гуруҳнинг бир қисми бўлганликда айблади.
“Каримова иши – тарихдаги энг йирик порахўрлик ва коррупция ҳолатларидан биридир”, – дейди “Евросиё учун озодлик” маърузасининг тадқиқотчиларидан бири, Оксфорд университетининг илмий ходими Том Мейн.
Бироқ Каримова ва унинг шериклари коррупцион маблағлар эвазига сотиб олингани айтилаётган мулкнинг бир қисмини аллақачон сотиб юборган.
Freedom For Eurasia ташкилоти у ҳибсга олинишидан олдин Буюк Британия, Швейцария, Франция, Дубай ва Гонконг каби мамлакатларда шубғали маблағлар ёрдамида сотиб олинган камида 14 та мулкни аниқлаш учун мулк ва ер кадастри ҳужжатларини ўрганиб чиқди.
14 март, сешанба куни эълон қилинадиган хабар “Ўзбек маликасига ким ёрдам берди?” деб номланган. Лондонда ва унинг атрофида ҳозирда 50 миллион фунт стерлингга сотиб олинган, жумладан, Белгравиадаги учта квартира, Букингем саройининг ғарбида, Мейфэрдаги уй ва Суррейда қайиқда саёҳат қилиш учун шахсий кўли бўлган 18 миллион фунт стерлинглик саройга эътибор қаратади.
2013 йилда Каримова ҳибсга олинишидан олдин Белгравиядаги иккита квартира сотилган. 2017 йилда Жиддий фирибгарликни тергов қилиш бюроси Мейфэрдаги уйни, Суррейдаги уйни ва Белгравиядаги учинчи квартирани музлатиб қўйди.
Freedom For Eurasia ҳисоботида, шунингдек, Лондон ва Британия Виржиния оролларидаги ширкатлардан Каримова ёки унинг шериклари жиноий фаолиятидан тушган маблағни шахсий самолёт билан бир қаторда мулкига сарфлашга рухсат бериш учун фойдалангани айтилган.
“Рустам Мадумаров ва ҳозирда унинг тахминий шериклари экани айтилаётган бошқа шахслар расмий ҳужжатларда Буюк Британия, Гибралтар ва Британия Виргиния оролларида жойлашган компанияларнинг “бенефициар эгалари” (охир-оқибатда ташкилотни назорат қилувчи шахс учун юридик атама) сифатида қайд этилган. Аммо ҳисоботда айтилишича, улар Каримованинг фақат ишончли вакиллари бўлиб, у фирмалардан юзлаб миллион долларларни “ювишда” фойдаланган”, – дея қайд этади bbc.
Каримова билан боғлиқ Британиянинг иккита Panally Ltd ва Odenton Management Ltd компаниялари учун бухгалтерия хизматларини Лондоннинг Нью-Оксфорд кўчасида жойлашган SH Landes LLP компанияси тақдим этган.
2010 йил июль ойи охирида SH Landes LLP бошқа компанияни рўйхатдан ўтказишга ёки сотиб олишга ҳаракат қилган. Мақсад хусусий самолётни тахминан 40 миллион долларга (33 миллион фунт стерлингга) сотиб олиш эди, бунда Мадумаров бенефициар эгаси сифатида кўрсатилган. Хабарда айтилишича, ҳақиқатдан ҳам бу харид ортида Каримова турган.
Каримованинг Лондоннинг Мейфэр ҳудудидаги собиқ мулки жиддий фирибгарлик ҳолатларини тергов қилиш бюроси томонидан мусодара қилинган. Фотосурат: Freedom for Eurasia
Компаниядан маблағлар манбаси ҳақида сўралганида, SH Landes шундай жавоб беради: «Биз унинг шахсий бойлиги ҳақидаги саволни бу вазиятда ўринсиз деб ҳисоблаймиз». Афтидан, бунга Мадумаровнинг шахсий маблағидан самолёт сотиб олиш учун пул ажратмагани сабаб бўлган.
Лондонда жойлашган фирма кейинчалик Мадумаровнинг бойлиги қисман Ўзбекистонда жойлашган “Ўздунробита” уяли алоқа компаниясидан келганини билдирди. Компаниянинг Каримова билан эҳтимолий алоқалари ҳақида саволлар аллақачон кўтарилган. 2004 йилдаёқ Moscow Times газетасида чоп этилган мақолада Каримова сохта ҳисоб-фактуралар ёрдамида «Ўздунробита»дан 20 миллион долларга яқин пул ўтказиб юборгани айтилган эди. Компаниянинг собиқ маслаҳатчиси ҳам Каримовани «рэкетда» айблаган.
Бу хавфлилик даражаси юқори бўлган юрисдикцияни ўз ичига олган йирик битим бўлгани учун ҳисоботда айтилишича, SH Landes фирмасидан «кучайтирилган комплекс текширувни», яъни маблағлар манбаси қонуний ва жиноий фаолиятдан келиб чиқмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун чуқур текширув ўтказиш талаб қилинган.
SH Landes, шунингдек, Panally Ltd компаниясининг 2012 йилги молиявий ҳисоботларини ҳам эълон қилди. Хабарда айтилишича, 2013 йил сентябрида ҳужжатлар Каримованинг яқин ҳамкори: ўша пайтда 30 ёшда бўлган Гаяне Авакян томонидан имзоланган.
Ўтган йили BBC Авакян “Ўзбекистондаги бир неча миллион долларлик фирибгарлик ва коррупция можароси” марказида бўлган, Гибралтарда рўйхатдан ўтган Takilant компаниясининг расмий бенефициар эгаси эканлиги ҳақидаги хабарларни чоп этган эди.
Стивен Ландес Би-би-сига берган маълумотида: “SH Landes ҳеч қачон Гулнора Каримова томонидан ёлланмаганини, SH Landes ҳақиқатдан ҳам Рустам Мадумаров номидан ҳаракат қилганини ҳамда SH Landes ўзининг барча мижозлари бўйича комплекс текширувлар ўтказишини ва тегишли тартибга солувчи органлар бу ҳақда хабардор қилинганини ва улар томонидан баҳоланганини” айтган.
Freedom For Eurasia ташкилотининг вакили Том Мейннинг айтишича, Каримованинг Буюк Британияда осонлик билан шунча кўп мулк сотиб олиши ташвиш туғдиради.
“Бошқа давлатлар унга тегишли банк ҳисоблари ва активларини музлатиб қўйганидан кейин бир неча йил ўтиб ҳукуматга нимадир қилиши учун 2017 йилгача вақт керак бўлди”, – дея қўшимча қилади у.
Шарҳлар