Фуқаро 40 та Iphone ҳамда тиллаларни яшириб ўтишга уринган
Уларнинг қиймати салкам 605 миллион сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Жорий йилнинг 7 август куни соат тахминан 19:40 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Дубай-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг йўл сумкалари тегишли тартибда текширилди.
«Юклар ичида божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган жами 40 дона ўз ишлаб чиқариш қадоғига ва аксессуарларига эга бўлган Iphone 15 pro max, Iphone 15 pro, Iphone 15 plus ҳамда Iphone 11 русумли уяли алоқа воситалари, шунингдек, 171.57 грамм сариқ металлдан ясалган заргарлик бумлари аниқланди», – дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар