Фуқаро ХХ асрга оид маданий бойликларни мамлакатдан олиб чиқмоқчи бўлди
Ўзбекистон Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги 678-I-сон қонунига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.
Мамлакатдан қўшни мамлакатга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқарога тегишли бўлган қўл юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилиши натижасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда божхона ходимига маълум қилинмаган 1 дона тиббиёт анжоми, 1 дона микроскоп ва 4 дона самоварлар борлиги аниқланди.
Маданий мерос агентлигининг Бадиий экспертиза бошқармасининг эксперт хулосасига кўра анжомлар 1920 йилда ишлаб чиқарилганлиги аниқланиб, республика ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган маданий бойликлар сирасига кириши тасдиқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Шарҳлар