Bo'limsiz

Фуқаро кичик ёшли қизини ахлоқсизликка ўргатишда гумон қилинмоқда

Источник: rawpixel.com

Nemolchi.uz таҳририятига маълум бўлишича, Андижон вилоятида туғилган Алимқулов А. ўзи қариндошлари билан яшаб турган уйдан унча узоқ бўлмаган фермада ишлаган.

“Деярли икки йил давомида, яъни 2021 йил сентябридан 2023 йилнинг июнига қадар фермер хўжалигида бошқа ишчилар бўлмаганида, 2009 йилда туғилган қизини шу фермер хўжалигининг яшаш хонасига олиб келган. Болага ўз таъсиридан фойдаланиб, уни ечинишга мажбурлаган ва унинг ҳузурида бир неча бор онанизм билан шуғулланган”, – деб ёзади зўравонликка қарши лойиҳа.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Алимқулов А. қўлга олиниб, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

30 июнь куни суд қарори билан у тергов давомида ҳибсга олинган. Ушбу модда ўта оғир ҳисобланади, шу боис у 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.