Фуқаро уйида яширинча 30 дан ортиқ кобра илонларни сақлаб келган
Ижтимоий тармоқларда “Янгиёл тумани Туябуғуз МФЙ ҳудудида илонлар қўйиб юборилган” мазмунидаги хабар бўйича Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан ўрганилди ва қуйидагилар маълум қилинади.
Аниқланишича, туманнинг Туябуғуз МФЙ ҳудудида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро Н.Ю. ўзи яшаётган хонадонида 30 дан ортиқ “Осиё кобра” илонларини тегишли руҳсатномаларсиз сақлаб келган. Номаълум сабабларга кўра, фуқаро Н.Ю. хонадонида сақланаётган илонлар очиққа қўйиб юборилган. Бу ҳолат маҳаллий аҳоли томонидан аниқланиб 2 та кобра илони тутиб ўлдирилган.
Ҳозирги вақтда ишчи гуруҳ томонидан шу яқин атрофда яшовчи аҳоли хонадонларида дорилаш ишлари олиб борилиб уй ҳайвонларини вақтинча тутқунликда сақлаб туриш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Фуқарога нисбатан ИИБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади. Ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилади.
Шарҳлар