Фуқаро ўзига нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари расмийлаштирилаётганида вафот этди

Foto: Associated press of Pakistan

Аввалроқ “Фуқарога нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари расмийлаштирилаётган пайтда у вафот этганлиги” ҳақидаги хабар юзасидан ўрганиш ишлари бошланганлиги ҳақда хабар берган эдик.

Бекобод шаҳар Жиноят ишлари бўйича судига ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е,к,л» бандлари билан айбланувчи 33 ёшли фуқаро X.Ю.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишлиши учун юборилган.

19 июнь куни Бекобод шаҳар суди томонидан мазкур жиноят ишини кўриш жараёнида, айбланувчи X.Ю.нинг акалари Д.Ю. ва Д.Ю. лар укасига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангандан норози бўлиб, суд залида жанжал кўтаришгани оқибатида жамоат тартиби бузилиши юзага келган.

Мазкур ҳолатда жамоат тартибини тиклаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида суд залига ҳудудий ички ишлар бўлими ходимлари чақиртирилиб, жанжал бартараф қилинган. Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида воқеа иштирокчилари шаҳар ИИБ биносига олиб борилган.

ИИБ биносига кириш йўлагида, фуқаролардан бири 1981 й.т. Д.Ю. соғлиги ёмонлашиб ҳушини йўқотган.

Ходимлар фуқарони хизмат автомашинасида шаҳар шифохонасига олиб борган. Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилган вақтидаД.Ю вафот этганлиги аниқланган.

Ҳозирда фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олиниб, суруштирув ишлари олиб борилмоқда. СТE хулосасига кўра қўшимча ахборот берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.