Фуқарога «онлайн руҳий енгиллик» қимматга тушди
Тошкент шаҳрида яшовчи 22 ёшли Э.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 820.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилоятида яшовчи муқаддам ЖКнинг 131-моддаси билан судланган (аёл) А.Д. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи (аёл) А.Д. жабрланувчи Э.Ш. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, унга интим массаж хизмат кўрсатиши учун олдиндан 820.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувидаги бошқа шахс номига расмийлаштирилган банк картасига ўтказдириб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган ва аккаунтини «қора рўйхат»га киритиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар