Фуқаролар энди архивларга келиши шарт бўлмайди, ҳужжатлар ўзи ҳаракатланади

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

“2023 йил 9 ойлиги давомида “Ўзархив” агентлиги тизимида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

“Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2023 йил 9 ойлигига мўлжалланган режаси 18 та кўрсаткичлар бўйича бажарилиб, шундан 16 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилди”, – дея таъкидланди анжуманда.

Хусусан, Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 972,4 минг сақлов бирлигидаги 64,7 млн. кадр рақамлаштирилди. Тасдиқланган режага мувофиқ, 2023 йил бошидан 110,4 минг сақлов бирлигидаги қарийб 11,2 млн. кадр рақамлаштирилди ва режа 107,3 фоизга бажарилди. “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимида Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари томонидан жами 48 434 та фонд, 47 625 та рўйхат ва 614 556 сақлов бирлиги ва 259 107 та ҳужжат яратилган.

Архив соҳасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари сони яна 2 тага ошган. Жумладан, Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини олиш бўйича ҳамда Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича давлат хизмати онлайн кўринишга ўтказилди.

“Агентликка 2023 йил 9 ойлик давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 725 та мурожаатлар келиб тушди. 2023 йил 9 ойлик давомида Республика архивларига мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар жами 447 361 та  келиб тушган бўлиб, ижроси таъминланди”, – дейилди.

“Ўзархив” агентлиги, Архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан ташкилотлар ҳамда корхоналарда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича 2023 йил 9 ойлиги давомида 233 та ташкилотда назорат текширувлари ўтказилиб, архивлар томонидан ташкилот ва корхоналарга қо‘лланилган чора сифатида 185 та тақдимномалар киритилган, 32 та маъмурий баённома расмийлаштирилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 1 та материаллар юборилган. Шунингдек, корхона ва ташкилотларда архив иши ва иш юритиш бўйича услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича 854 та ялпи ўрганиш, 433 та мавзули ўрганиш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, 2023 йил 9 ойлигида Агентлик ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик марказида жами 552 нафар тингловчи малака оширганлиги айтиб ўтилди.

19-21 сентябрь кунлари МДҲ мамлакатлари-давлат архив идоралари раҳбарлари Маслаҳат Кенгашининг 19-йиғилиши илк бор Ўзбекистонда, Самарқанд шаҳрида ўтказилди. Мазкур тадбир доирасида электрон архив ҳужжатларини ривожлантириш, архив ҳужжатларини рақамлаштириш борасида “Рақамлаштириш ва электрон ҳужжатлар сақлови муаммолари” мавзусида халқаро илмий анжуман ўтказилди. Тадбирда Озарбайжон, Армения, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Венгрия, Туркия ва АҚШ давлатлари архив хизматлари, раҳбарлари, мутахассислари иштирок этдилар.

Бундан ташқари ушбу тадбирлар давомида Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архивнинг 80 йиллигини кенг нишонланди. Бу йил ушбу архивнинг 80 йиллиги муносабати билан  “Ўзархив” агентлиги томонидан “Ўзбекистон” нашриётида махсус китоб-альбом чоп этилди. Мазкур китоб-альбомда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивининг ташкил топишидан тортиб шу кунгача фаолияти, бу ерда ишлаган жонкуяр раҳбар ва ходимлар, қизиқарли архив ҳужжатларидан намуналар келтирилган.

Архив 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан Али Хамроев режиссёрлигида “Мангу лаҳзалар” ҳужжатли фильми тайёрланди. Фильмдаги қизиқарли кадрлар орқали архивнинг кеча ва бугунги куни, унда сақланаётган ўта ноёб, бениҳоя қизиқарли кино, фото, овозли ҳужжатлар хақида маълумот олиш мумкин.

Давлат архив ўқувхоналарида тадқиқотчилар ишини ташкил этиш бўйича 2777 нафар Ўзбекистон фуқаролари, 34 нафар Чет эл фуқаролари тадқиқотчилик ишларини олиб бордилар, шунингдек 31791 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилди.

26 октябр куни Академик Галина Анатольевна Пугаченкованинг шахсий архив ҳужжатларини Ўзбекистон Миллий архивда давлат сақловига топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Франция элчихонаси, Швейцария элчихонаси раҳбар ходимлари, тарихчи-олимлар, архивчилар, жамоатчилик вакиллари, блогерлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

“Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимида Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари томонидан жами 48434 та фонд, 47625 та рўйхат, 614556 та сақлов бирлиги ва 259107 та ҳужжат базаси яратилди. Ҳозирда, республика фойдаланувчилари учун архив маълумотларини (фонд, рўйхат, сақлов бирлиги, ҳужжат) тезкор аниқлаш имкониятини яратиш мақсадида кенгайтирилган қидирувни ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, давлат органлари ва уларнинг қуйи тузилмаларида, барча хўжалик юритувчи субъектларда Электрон ҳужжатларни сақлаш учун топширишга мўлжалланган “Идоравий электрон архив” ахборот тизимини ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда синов жараёнлари ўтказилмоқда ва 2024 йил бошидан амалиётга жорий этиш кўзда тутилган. Юқоридаги ахборот портали ишлаши, унинг тўлов тизими ва фойдаланувчиларнинг фойдаланиши бўйича сайтимиз журналисти берган саволга ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев томонидан қуйидагича маълумотлар берилди.

“Ахборот тизими қамрови барча ташкилотларга кириб боради ва бошланишида тизимга улаш ишлари бепул амалга оширилади. Тўлиқ ишга тушгач уни тўлов тизими ҳам ўйлаб қўрилади. Фойдаланувчилар учун ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу қулайлик яратишга асосланган тизим бўлгани учун ҳужжатлар очиқ тарзда кўришади ва бу учун ҳам ҳеч қандай тўлов йўқ. Бу эса барча учун маълумот олиш тезлашишига эришишни мақсад қилганмиз. Туркия билан ҳамкорликда ҳужжатларни рестоврация қилишда туркия тажрибасини ҳам ўзимизда амалиётга тадбиқ қилдик. Юқоридаги тизим ҳам айни турк тажрибаларидан олинган», – деди.

Тадбирда “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон миллий архивлари раҳбарлари ҳамда Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар иштирок этдилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.